2022-08-26 13:39:32
Ота-онанинг ташвиш ва хавотирлари фарзандларга таъсир ўтказмаслиги учун нималарга эътибор бериш керак?
Ота-оналар болаларини стрессдан ҳимоя қилиш учун ҳар нарсага тайёр бўлишади. Аммо буни уддалаш ҳар доим ҳам осон бўлмайди. Ногаҳон пайдо бўлган ташвишлар сабаб фарзандларимизга нотўғри муносабат кўрсатиб қўямиз.
ЎЗИНГИЗ ҲАҚИНГИЗДА ҚАЙҒУРИНГ
Агар жуда чарчаб, стрессга қарши туролмасангиз, бу ҳолатингиз фарзандларингизга ўтиши мумкин. Бундай вазиятларда самолётда каби ҳаракат қилиш керак: аввалига ўзига ёрдам бериш, кейин болага. Кун тартиби, уйқу, овқатланиш режимини тўғри йўлга қўйинг. Ана ундан кейин фарзандларингиз билан мулоқотга киришинг.
ФАРЗАНДИНГИЗ БИЛАН ГАПЛАШИНГ
Ҳаётингиздаги ҳодисаларни яширманг, ниқобламанг. Болалар жуда сезгир ва улар оилада муаммо юз берганини жуда яхши англашади.
Шунинг учун сизни хавотирга солаётган вазият ҳақида осуда оҳангда гапириб беринг. Фақат унга тегишли ва оддий кундалик ҳаётга таъсир қилувчи томонларинигина тилга олинг. Бутун ҳисларингизни ва қўрқувларингизни кўрсатманг.
ИШОНЧ ТУЙҒУСИНИ ШАКЛЛАНТИРИНГ
Муаммоли вазиятларда болаларингиздан меҳр ва эътиборингизни аяманг. Бу уларнинг тинчланишига ёрдам беради.
ЁРДАМ СЎРАНГ
Ҳаммасини ўз елкангизга юкламанг. Буви, бобо ва бошқа яқин қариндошлардан ёрдам сўранг. Катталар болани асраб-авайлаш учун стресс, турли асабий ҳолатлардан чиқиш йўлларини излашлари керак. Буни ёлғиз уддалаш мураккаброқ. Шу боисдан атрофдаги инсонларнинг кўмаги жуда зарур.
РЕЖАЛАШТИРИНГ
Болага дардингизни айтдингизми, энди режаларингиз билан ҳам ўртоқлашинг. Масалан, ишдан бўшадингизми, янги иш қидираётганингизни айтинг. Атрофдаги барча муносабатлар ўта ёмон тус олган тақдирда ҳам, ота-она фарзандининг олдидаги масъулиятини эсдан чиқармаслиги керак. Мураккаб вазиятларда қўлингизга қоғоз-қалам олинг. Қийнаётган вазият ҳақида ёзинг, ечимини ҳам қоғозга туширинг. Бу йўл диққатни жамлаб, қийинчилик давридан чиқиб кетишга ёрдам беради.
Lavhangizni faqat shu manzilga yuboring
@ommalashtirishbot
Ovoz berish
https://t.me/joinchat/TDZUw1tsJPZIlBAG
908 views10:39