Get Mystery Box with random crypto!

​​Ташриқ такбири ва ташриқ кунлари Арафа куни бомдод намози ў | Ikrom Sharif

​​Ташриқ такбири ва ташриқ кунлари

Арафа куни бомдод намози ўқилгандан бошлаб, то ташриқ кунларининг охирги куни қуёш ботгунга қадар ҳар фарз намози ортидан жаҳрий тарзда такбири ташриқ айтилади. Ва бунинг ҳукми вожибдир. Аёллар махфий равишда яъни овозни баланд қилмасдан айтадилар. 

Унинг кўриниши қуйидагича: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллааҳил-ҳамд”.

Ташриқ кунлари ҳайит кунидан кейинги уч кун ҳисобланади.

Бу кунларнинг ташриқ кунлари дейилишига сабаб шуки, «ташриқ» сўзи араб тилида бирон нарсани офтобга ёйиб, қоқи қилиш деган маънони англатади. Одамлар мазкур кунларда келгусига ғамлаб қўйишга мўлжалланган қурбонлик гўштларини бузилиб қолишидан сақлаш учун бўлакларга бўлиб офтоб нурига ёйиб, қуритар эдилар. Шунинг учун, бу кунлар ташриқ кунлари деб аталди. Шу боис, бу кунларда айтиладиган такбир ҳам «ташриқ такбири» деб юритилди.

Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз!” (Бақара сураси, 203-оят). Муфассирлар бу «саноқли кунларни» ташриқ кунлари дейдилар.

Демак, такбири ташриқ арафа куни бомдод намозининг фарзидан сўнг айтиш бошланади ва ҳайитнинг тўртинчи куни аср намозидан сўнг охирги такбири ташриқ айтилади. Шунда беш кун давомида умумий 23 та намоздан сўнг такбири ташриқ айтилган бўлади.

Аллоҳ таоло марҳамат қиладики: “Саноқли кунларда Аллоҳни зикр қилингиз!” (Бақара сураси, 203-оят). Муфассирлар бу «саноқли кунларни» ташриқ кунлари дейдилар.

Ийд куни намозга чиқиб кетилаётганда ҳам ушбу такбирларни айтиш мустаҳаб ҳисобланади.

Аммо, уни жаҳрий яъни ўзгаларга эшитиладиган тарзда ошкора айтиш вожиб баъзи қавлларда эса суннатдир.

Ийдул-Азҳонинг биринчи куни дохил ташриқ кунларида рўза тутиш ман этилади. Чунки бу кунлар еб-ичиб, чинакам байрам қилинадиган кунлардир.

Нубайша ал-Ҳузалий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб дедилар: “Ташриқ кунлари ейиш-ичиш ва Аллоҳни зикр қилиш кунларидир!” (“Саҳиҳи Муслим”).

Байрам ва ташриқ кунларида рўза тутиш ҳанафий мазҳабига кўра таҳримий макруҳ саналади. Яъни, бу кунларда рўза тутган инсон гуноҳкор бўлади аммо, рўзаси дуруст бўлади, валлоҳу аълам.

Устоз Алишер Султонхўжаев саҳифасидан.

@IkromSharif