Get Mystery Box with random crypto!

Бу борада фикрим ўзгача, яъни фарзандларимизни, аввал бўлганид | Ikrom Sharif

Бу борада фикрим ўзгача, яъни фарзандларимизни, аввал бўлганидек, оила муҳитигина қутқариб қолиши мумкин. Ҳозирги кунга келиб, дунёда жуда кўп нарса ўзгарди. Фарзандларимиз таълим-тарбияси билан жиддий шуғулланишимиз керак бўлган биз инжиқ капитализм талабларини бажариш билан банд бўларканмиз, болаларимиз тарбияси билан шуғулланиши учун бошқаларга пул етказиб бериш дардига тушдик. Яъни фарзандимизга аҳамият қарата олмаслигимизнинг сабаби бор-йўқ ишимиз улар билан шуғулланадиган мутахассислар учун пул топиш бўлиб қолганидир. Эҳ, капитализм, инсонлар устидан кулишда сенга етадигани йўқ...

«Фарзандларимизни, аввал бўлганидек, оила муҳитигина қутқариб қолиши мумкин!»
***
“Рақамлашган дунёда фарзанд қандай тарбия қилинади” китобидан.

@IkromSharif