Get Mystery Box with random crypto!

Кўз қувончи! Тошкент. Касалхона қабул бўлимига ота 9-10 яшар | Ikrom Sharif

Кўз қувончи!

Тошкент. Касалхона қабул бўлимига ота 9-10 яшар ўғлини олиб келди. Шикояти, бошидан лат етган, кейин боши оғриб қайт ҳам қилган. Шифокор бироз кўздан кечириб хулоса айтди:
— Енгил шаклдаги мия чайқалиши. Хўш, ёткизасизми ёки…?
Отаси жавоб берди:
— Агар хавфли демасангиз, биринчи ёрдамни олиб, олиб кетаман. Эрталаб ҳолатга қарайман. Бўладими?
— Хавфли эмас, бўлади, — деди доктор.

Биринчи ёдам кўрсатилди ва уйда ичиладиган дорилар, риоя қилиш лозим бўлган тартиблар айтилди:
— Беш кун уйда ётиб шу дориларни ичасиз. Телефон ўйнамайсиз, китоб ўқимайсиз, мактаб дарсларини ҳам тўхтатиб турасиз.

Отаси таъкидлаяпти:
— Беш кун ҳамма айтилганларни қилишинг керак, эшитдинг-а?
Ўғли эса отасига ялт этиб қараб сўраяпти:
— Қуръонимчи, беш кун Қуръон ҳам ўқимайманми, дада?!

Аллоҳим, болакайга комил шифо бер. Қори, олиму боамал қил. Омин!

@IkromSharif