Get Mystery Box with random crypto!

​​Архивдан чиқиб қолди. Бу уч-тўрт йил олдинги расм. Эркак киш | Ikrom Sharif

​​Архивдан чиқиб қолди. Бу уч-тўрт йил олдинги расм.
Эркак киши бирор касб-ҳунар ўрганиб қўйиши керак экан. Қўлидан бирор иш келган одам кўчада қолмайди, энг муҳими, тамагир бўлмайди. Бу айниқса, мусофирчиликда жуда билинади. Тайинли ҳунаринг бўлиб, борган ерингнинг тилини ўрганиб олсанг, кўп ҳам қийналмай жойингни топасан, иншааллоҳ. Қолаверса, дийнимизда қўл меҳнати мақталади, унга тарғиб қилинади. Ҳатто, Пайғамбарларнинг ҳам касб-ҳунарлари бўлган.

Келганимдан бери бир неча буқа ва қўй сўйибман. Ҳар йили қурбон ҳайитларида олдиндан буюртмалар бўлади.
Ҳунаримни яхши кўраман. Менга уни ўргатган устозларимни кўп дуо қиламан.

Сизга ҳам маслаҳатим — ҳунар ўрганиб қўйинг!


Юқоридагини 3 йил олдин мусофирчиликда ёзгандим. Қассобчилик менинг асл касбим. Жисмоний иш. Баъзан мол ва қўйларни йиқитиш учун қучоқлаб, баъзан қонга булғаниб, терлаб-пишиб ишлайсиз. Лекин биласизми, мана шу ишим эвазига топган пулим энг роҳатбаҳши бўлади. Йўқ, кўплиги билан эмас, шу иш менинг ишим, шу ишнинг эгасиман ўзи деган ҳиссиёт билан. Мен оила, фарзанд табияси ҳақидаги аксар суҳбатларда йигитларга касб-хунар ўрганиб олишга кўп урғу бераман. Одамларнинг ҳавасини келтирадиган номдор касбларни чала ўрганганидан, оддий касбларни чуқур ўргансин, энг зўр уста, энг зўр сувоқчи, энг зўр дурадгор, энг зўр сартарош, энг зўр қассоб бўлсин дейман. Ҳар қандай касб-ҳунар эгаси ишининг касбининг тури билан эмас, ўз ишига қанчалик моҳирлиги ва ундаги омонатдорлиги билан баҳоланади, қадрланади. Шуни яхши тушуниб олишимиз керак. Айриқса, буни фарзандларга доимий эслатиб туриш керак.

Эслатма: қассобчилик жаллодчилик эмас. Қўй-мол сўйган киши раҳм-шафқатсиз бўлиб қолмайди. Масалан мен бирор марта хўроз ҳам сўйиб кўрмаган бир нечаларингиздан анча раҳмдил бўлсам керак.)))

@IkromSharif