Get Mystery Box with random crypto!

#салом_мактаб #биринчи_қўнғироқ Мактаб таълимини тубдан таком | 3-𝑴𝑨𝑲𝑻𝑨𝑩 𝑰𝑱𝑶𝑫𝑲𝑶𝑹 𝑶'𝑸𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰𝑳𝑨𝑹𝑰

#салом_мактаб
#биринчи_қўнғироқ

Мактаб таълимини тубдан такомиллаштириш,ўқиш сифатини буткул янгича асосда йўлга қўйиш,педагоглар меҳнатини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш масалаларига устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Ўрта Чирчиқ туманидаги 3-сонли ахборот технологияларига ихтисослаштирилган умумтаълим мактабида кўтаринки кайфият ва ўзгача шукуҳ ила янги ўқув йили бошланди.

Тадбирда туман ҳокими Ихтиёр Қосимов, ҳокимнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Анвар Хонтўраев, Халқ таълими бўлими мудири Ориф Дадажоновлар иштирок этиб, педогог ходимлар ва ўқувчиларга самимий табрикларини билдирдилар.

Биринчи қўнғироқ тадбирида ўқувчилар томонидан намойиш қилинган саҳнавий чиқишлар, гўзал қизларнинг мафтункор рақс дасталари,куй ва қўшиқлар йиғилганларга шодлик бағишлади, уларнинг мактаб даврларини ёдга солди.

Қўнғироқ садолари янграгач, ўқувчилар синф хоналари томон ошиқдилар. И.Қосимов ўқувчи ёшларга бошланаётган янги ўқув йили омадли келишини, аъло баҳоларга ўқишларини тилади.

Бизнинг канал