Get Mystery Box with random crypto!

АЗИЗДИР ЭЛ, АЗИЗ ИНСОН. (Мустақиллигимизнинг 31 | 3-𝑴𝑨𝑲𝑻𝑨𝑩 𝑰𝑱𝑶𝑫𝑲𝑶𝑹 𝑶'𝑸𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰𝑳𝑨𝑹𝑰

АЗИЗДИР ЭЛ, АЗИЗ ИНСОН.

(Мустақиллигимизнинг 31 йиллигига бағишланган қасида)

Субҳидамдан фирдавсийдир ифорлари,
Бахш этади жонга ором ҳамда роҳат.
Кезиб юрар тўрт фасл ҳам баҳорлари,
Бергай юртга фусункорлик ҳам тароват.
Булбул хониш этар доим наҳорлари,
Олгайдирсан тинглаб ҳузур ҳам ҳаловат.
Тўлиб тошиб оқар зилол анҳорлари,
Ювиб кетар ҳатто дилдан ғам- кудурат.
Азиздир эл, азиз инсон бу бўстонда,
Кўнгил яшнар, қалб чоғланар гулистонда.

Кийган сабрий кўйлаклари оҳорлидир,
Ечмагайдир асло уни она элим.
Ўркач мисол тоғлардайин виқорлидир,
Улашгайдир меҳрини тенг дунё элим.
Ватан шанин баланд тутган ҳам орлидир,
Ғурур оқар томирида аё элим.
Қадам ташлар жаҳон узра зарворлидир,
Саодатли бахтни кўрган зиё элим.
Азиздир эл, азиз инсон бу бўстонда,
Роббим суйган ҳалқим яшар гулистонда.

Шатранж ила қолдирдилар дунёни лол,
Ҳиндикуш ҳам бошин эгди бўлганда мот.
Рингда эса рақибини этганда дол,
Наъра тортар қувончидан шердай бот-бот.
Темур келбат йигитларин юзлари ол,
Улар билан йўлдош юрар доим сабот.
Тонг нафаси уфургандан этарлар ёл,*
Юрт туғини кўтарарлар ёзиб қанот.
Азиздир эл, азиз инсон бу бўстонда,
Фарзандлари ғоз юрарлар гулистонда.

Муборакдур нурли йўлинг, нурли макон,
Ажиб бир бахт бўлишлик ҳам эл фарзанди.
Само очиқ, уммон очиқ, қўлда имкон,
Ватан учун тайёр турар эл дилбанди.
Ҳурлик йўлинг абад бўлсин, ЎЗБЕКИСТОН,
Сенга қардош ҳалқлар бўлар дилпайванди.
Тан олди-ку сенинг аслинг бутун жаҳон,
Ўғил қизинг бўлсин сенга гулпайванди.
Азиздир эл, азиз инсон бу бўстонда,
Байрам, тўйлар кўп бўлгайдир гулистонда.

Мунира Султон

БЕКОБОД

26.08.2022 23:40

*ёл- бу ерда: сайр, истироҳат