Get Mystery Box with random crypto!

#тарихга_назар 30 июль санасида содир бўлган муҳим тарихий | 3-𝑴𝑨𝑲𝑻𝑨𝑩 𝑰𝑱𝑶𝑫𝑲𝑶𝑹 𝑶'𝑸𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰𝑳𝑨𝑹𝑰

#тарихга_назар

30 июль санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

1502 йил— Христофор Колумб биринчи марта майялар билан учрашган;

1858 йил —инглиз сайёҳи Жон Спек Африкадаги Виктория кўлини кашф этган;

1898 йил — америкалик шифокор Жон Харви Келлог ва унинг укаси Уилл маккажўхори ёрмасини ихтиро қилишган;

1900 йил —Британияда болалар конларида болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланган;

1912 йил — Япония тахтига император Таишо ўтирган;

1925 йил — Албания, Греция ва Югославия ўзаро чегараларни тан олиш тўғрисида битим имзолашган;

1932 йил — Лос -Анжелесда Х ёзги Олимпиада бошланган;

1937 йил — СССРда НКВДнинг ғайриоддий "учликлари"га "халқ душманлари"га ўлим жазосини бериш ҳуқуқи тақдим этилган;

1938 йил — фашистлар Германияси америкалик магнат Ҳенри Фордни немис бургутли темир хоч билан тақдирлаган;

1944 йил —Иккинчи жаҳон уруши: Нормандия операцияси пайтида Британия армиясининг ҳужуми - "Блукот" операцияси бошланган;

1956 йил —АҚШ долларида "In God We Trust"("Худога ишонамиз") шиори пайдо бўлган;

1975 йил —Хелсинкида Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик конференцияси бошланган;

1976 йил— Испанияда сиёсий маҳбуслар учун амнистия эълон қилинган;

1980 йил —Исроил парламенти бирлашган Қуддусни мамлакат пойтахти деб эълон қилган;

1992 йил —ГДР собиқ раҳбари Эрих Хонеккер Россиядан Германияга чиқариб юборилган;

2006 йил—Канадаги фожиа: Ливандаги уч қаватли турар -жой биноси Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" террорчилик ташкилоти ўртасидаги уруш пайтида вайрон қилинган, 28 нафар тинч аҳоли қурбон бўлган.

Манба: (Унутилган тарих)