Get Mystery Box with random crypto!

#тарихга_назар 21 июль санасида содир бўлган муҳим тарихий | 3-𝑴𝑨𝑲𝑻𝑨𝑩 𝑰𝑱𝑶𝑫𝑲𝑶𝑹 𝑶'𝑸𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰𝑳𝑨𝑹𝑰

#тарихга_назар

21 июль санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

Мил. авв. 356 йил — Герострат Эфесдаги Артемида ибодатхонасини ёқиб юборган;

365 йил— зилзила дунёнинг еттита мўъжизасидан бири бўлган Искандария маёғини қисман йўқ қилган. 1375 йилда яна бир зилзила натижасида маёқ буткул вайрон бўлган;

810 йил—муҳаддислар султони Имом ал Бухорий таваллуд топган;

1613 йил— Москвада Россия тахтига янги Романовлар сулоласи келган, Михаил Федорович Романовнинг тож кийдириш маросими бўлиб ўтган;

1774 йил— Россия ва Усмонли империяси ўртасидаги 1768-1774 йилларда давом этган рус-турк уруши тугаган ва Кукукқайнаржи тинчлик шартномаси имзоланган;

1798 йил — Наполеон Мисрга юриш қилган: Еҳромлар жанги бўлиб ўтган;

1861 йил —Америка фуқаролар уруши даврида Манасса яқинида қуруқликдаги биринчи йирик уруш бўлган;

1918 йил — татарлар Германияга ишғол қилинган Қримни Татар хонлиги деб эълон қилиш илтимоси билан мурожаат қилишган;

1940 йил — фашистлар Германияси қўмондонлиги Совет Иттифоқига қарши «Барбаросса режаси» ни ишлаб чиқишни бошлаган;

1940 йил —Латвия ва Литва Сеймлари ва Эстония Думаси томонидан Совет ҳокимияти эълон қилинган;

1944 йил— Америка қўшинлари Гуамнинг ғарбий томонига тушган, Гуам жанги бошланган;

1953 йил — СССР Америка ҳукуматидан Шарқий Берлин аҳолисига бепул озиқ-овқат маҳсулотларини тарқатишни тўхтатишни талаб қилган;

1954 йил —Женевадаги битимга кўра Ҳиндистонда мустамлакачилик уруши тугатилган;

1969 йил —Америкалик астронавтлар Нил Армстронг ва Эдвин Алдрин Аполлон 11 миссияси давомида Ой юзига йўл олишган;

1970 йил - Мисрда Асвон тўғонининг 11 йиллик қурилиши якунланган.

Манба: (Унутилган тарих)