Get Mystery Box with random crypto!

#тарихга_назар 20 июль санасида содир бўлган муҳим тарихий | 3-𝑴𝑨𝑲𝑻𝑨𝑩 𝑰𝑱𝑶𝑫𝑲𝑶𝑹 𝑶'𝑸𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰𝑳𝑨𝑹𝑰

#тарихга_назар

20 июль санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

1402 йил— Амир Темур Анқара жангида турк султони Боязидни мағлуб этган;

1534 йил— Кембрижда дунёдаги биринчи нашриёт рўйхатдан ўтган;

1810 йил — мустақил Колумбия давлати ташкил этилган;

1840 йил—Англияда бўлажак ишчи сиёсий партияларнинг прототипи бўлган «Миллий хартиячилар уюшмаси» ташкил этилган, дастлабки аъзолари 40 минг кишидан иборат бўлган;

1917 йил — серблар, хорватлар ва словенлар Корфу оролида ушбу халқларнинг ягона давлатини яратиш истагини билдирган декларацияни имзолашган;

1917 йил — БMW савдо белгиси рўйхатдан ўтказилган;

1920 йил —Польшага ҳужум пайтида Қизил Армия бўлинмалари Вилньюсни эгаллаб олишган;

1924 йил— Парижда Халқаро шахмат федерацияси ташкил этилган;

1933 йил— Ирландиялик қурол-яроғ уюшмаси Миллий Гвардия деб ўзгартирилган, унинг аъзолари «кўк кўйлаклилар» деб номланган;

1936 йил—Монтреух анжуманида Дарданел ва Босфор бўғозлари Туркияга топширилган;

1944 йил —Адолф Гитлер ҳаётига муваффақиятсиз суиқасд уюштирилган;

1955 йил —Москва Кремлининг тарихий ва меъморий ансамбли жамоат томошаси учун очилган; Совет ҳукумати 1918 йил баҳорида Петрограддан Москвага кўчиб ўтгандан сўнг, Кремль жамоатчилик учун ёпиб қўйилган эди;

1960 йил —тарихда илк бор аёл киши ҳукумат раҳбари этиб сайланган. Сиримаво Бандаранаике Шри-Ланканинг бош вазири бўлган;

1969 йил —"Аполлон 11" биринчи марта Ойга қўнишни амалга оширган;

1974 йил —Кипрдаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг Туркия оролнинг шимолий қисмидаги турклар яшовчи ҳудудга ўз қўшинларини юборган;

1976 йил —Марс юзасида дастлабки изланишлар олиб борилган;

1993 йил — Литвада миллий валюта —лита жорий этилган.

Манба: (Унутилган тарих)