Get Mystery Box with random crypto!

#тарихга_назар 10 июль санасида содир бўлган муҳим тарихий | 3-𝑴𝑨𝑲𝑻𝑨𝑩 𝑰𝑱𝑶𝑫𝑲𝑶𝑹 𝑶'𝑸𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰𝑳𝑨𝑹𝑰

#тарихга_назар

10 июль санасида содир бўлган муҳим тарихий воқеалар

1796 йил— таниқли немис математиги Карл Фридрих Гаусс ҳар қандай натурал сонни учдан кўп бўлмаган сонлар йиғиндиси сифатида кўрсатиш мумкинлигини аниқлаган ва ўзининг кундалик дафтарига машҳур ёзувни қайд этган: «Эврика! num = Δ + Δ + Δ";

1847 йил— АҚШга 35 нафар биринчи хитойлик эмигрантлар келган;

1878 йил — Англияда биринчи марта футбол ҳаками ўйин пайтида ҳуштак чалган (ундан олдин ҳакамлар фақат бақиришган);

1908 йил —Голландиялик физик Хайк Камерлинг-Оннес дунёда биринчи марта суюқ гелий олган;

1931 йил— СССР Компартия Сиёсий бюроси қамоқхоналардан бир неча минг муҳандис ва техник ходимларни озод қилишга қарор қилган;

1940 йил — Буюк Британия учун ҳаво жанглари бошланган;

1941 йил — Польшадаги Жедвабне қишлоғидаги яҳудийлар оммавий равишда ўлдирилган;

1949 йил — зилзила натижасида юзага келган кўчки Хайит шаҳрини (Тожикистон ССР) бутунлай вайрон қилган, барча аҳолиси ҳалок бўлган;

1956 йил — Британия парламентининг Лордлар палатаси Англияда ўлим жазосини бекор қилувчи қонунга вето эълон қилган;

1958 йил —Лондондаги автотураргоҳларга илк ҳисоблагичлар ўрнатилган;

1994 йил — Буюк Британия Гран-приси. Майкл Шумахер ўзининг биринчи чемпионлик унвони учун кураш бошлаган;

2002 йил —Украина Президенти Леонид Кучма Украинанинг НАТОга қўшилиши тўғрисида фармон имзолаган;

Манба: (Унутилган тарих)