Get Mystery Box with random crypto!

#ракурс Умр йўллари Тақдир ёзуқлари темир йўлларига ўх | 3-𝑴𝑨𝑲𝑻𝑨𝑩 𝑰𝑱𝑶𝑫𝑲𝑶𝑹 𝑶'𝑸𝑼𝑽𝑪𝑯𝑰𝑳𝑨𝑹𝑰

#ракурс

Умр йўллари

Тақдир ёзуқлари темир йўлларига ўхшайди. Темир йўлларининг кесишуви, худди инсоннинг мақсад-орзуларига етгани кабидир. Чунки, йўллар ҳар доим ҳам кесишавермайди. Бундай ҳолат ёе манзил, ёки йўналиш ўзгарганда содир бўлиши мумкин.
Демак, одамзод нимаики ҳаракат – хоҳ яхшилик, хоҳ ёмонлик бўлсин, аввало, уни ўзининг манфаати учун қилади. Ушбуларнинг натижаси эса, унга ё таҳсин-офарин, ёхуд лаънат, афсус-надоматлар олиб келади.

«Фарзанднома» китобидан