Get Mystery Box with random crypto!

Очиқ мулоқот ўтказилди Бугун, 26 апрель куни Шеробод тумани ҳ | IIV Jamoat xavfsizligi departamenti | Rasmiy kanal

Очиқ мулоқот ўтказилди

Бугун, 26 апрель куни Шеробод тумани ҳокимлигида туман ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда туман Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди.

Ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда бошқа масъуллар иштирокида кечган мулоқот чоғида Ички ишлар бўлими Жамоат хавфсизлиги хизмати ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор С.Худойқулова хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берди.

Шундан сўнг иштирокчилар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларига С.Худойқуловадан жавоб олишди.

Telegram I You Tube