Get Mystery Box with random crypto!

“Нурли масканда кибергигиена куни' тарғибот тадбирлари ўтказил | IIV Jamoat xavfsizligi departamenti | Rasmiy kanal

“Нурли масканда кибергигиена куни" тарғибот тадбирлари ўтказилди.
————
Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги 77-сонли "Кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослашган мактаб-интернати"да жорий йилнинг 18-19 апрель кунлари Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази, ОАВ вакиллари билан ҳамкорликда “Нурли масканда кибергигиена куни" тарғибот тадбирлари 2 босқичда ўтказилди. Танловда 5,6,7,8,9 ва 10 синф ўқувчилари иштирок этдилар.

1-босқич бўйича 18 апрель куни ўтказилган компьютер қурилмаларидан фойдаланиш бўйича 5-6-7 синфлар ўртасида ўтказилган танловда ғолиб ва совриндорлар:

1-ўрин: Хасанбаева Оқилахон – 7-в синф ўқувчиси катта ҳажмли калонкалар билан тақдирланди.
2-ўрин: Дўстмухамедов Пўлатали – 5-в синф ўқувчиси караоке мосламаси билан тақдирланди.
3-ўрин: Абдувалиев Жавохир – 5-а синф ўқувчиси блутузли наушник билан тақдирланди.

2-босқич бўйича 19 апрель куни ўтказилган компьютер саводхонлиги бўйича 8-9-10 синфлар ўртасида ўтказилган танловда ғолиб ва совриндорлар:

1-ўрин - “Ахборот хавфсизлиги” 10-синф, Катта ҳажмли калонкалар билан тақдирланишди.
2-ўрин - “Кибер-ҳимоячи” 9-синф, Караоке мосламаси билан тақдирланишди.
3-ўрин - “Оқ хакерлар” 8-синф, блутузли наушник билан тақдирланишди.

Бизни кузатиб боринг

https://t.me/cyber_102