Get Mystery Box with random crypto!

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили амалда Ўзбекистон Республик | IIV Jamoat xavfsizligi departamenti | Rasmiy kanal

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили амалда
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирилиги, Республика Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг шу йил 30 март кунги қўшма қарори билан “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмлари белгиланди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятининг Пахтакор ва Зафаробод туманларидаги барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар етакчилари учун ўқув семинар уюштирилди. Машғулотларда тегишли вазирлик ва идоралар масъуллари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ёки ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш тартиблари тушунтирилди.

Telegram I You Tube