Get Mystery Box with random crypto!

Юксак мукофот соҳиблари КЎКСИМДАГИ МУКОФОТ МЕНГА ҚАНОТ БАҒИШЛ | IIV Jamoat xavfsizligi departamenti | Rasmiy kanal

Юксак мукофот соҳиблари

КЎКСИМДАГИ МУКОФОТ МЕНГА ҚАНОТ БАҒИШЛАДИ

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги шодиёналари арафасида Тошкентдан хушхабар келди. Президентимиз фармонига кўра, Сирдарё вилояти ИИБ ЖТСБ ППХ сафдор ходими, сержант Муроджон Алимов «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланди.
Умрининг 22 йилини ички ишлар органларида эл-юрт осойишталигига бағишлаган Муроджон асли Жиззах вилоятининг Фориш туманидан.
Оиласи Сирдарёга кўчиб келишганида аллақачон ўсмир бўлиб қолганди. Отаси — майор Ражаббой Алимов Гулистон шаҳар ИИБ жиноят қидирув бўлимида ишлар, Муроджон отасига тақлидан ўртоқларига қўлини чаккасига қўйиб салом берар, бу кўпчиликка хуш ёқарди. Йиллар ўтиб, Оқолтин туманидаги касб-ҳунар коллежини тугатгач, ички ишлар тизимига ҳужжат топширди.
Batafsil o‘qing

@IIVJXDUZ