Get Mystery Box with random crypto!

Барчамизга маълумки, куни кеча Қиёт маҳалласида яшовчи 2 ёшли | 🇺🇿 J.Saporboyev Yoshlar yetakchisi 🇺🇿

Барчамизга маълумки, куни кеча Қиёт маҳалласида яшовчи 2 ёшли жажжи қизчамиз Райҳонойнинг оғир касаллиги сабабли бугун Тошкент шаҳридаги шифохонанинг онкологикия даволаниш жараёнида эканлиги ва ёлғиз онасининг моддий томондан қийналиб қолгани учун «САХОВАТ АКЦИЯСИ»ни эълон қилгандик. Кўплаб саховатпеша ҳамюртларимиз қизчани ва унинг оиласини қўллаб-қуватламоқда. Айниқса, туманимиз ҳокимининг шахсан ўзи шифохонага бориб қизалоқнинг ҳолидан хабар олиши бу барчамиз учун намуна бўлди. Ўйлайманки, туман ҳокимининг бугунги фидокорлиги, болажонлиги, ҳар қандай вазиятда ҳам оилаларнинг ёнида туриб,елкама-елка туриши ва халқига меҳрибонлиги ҳар бир янгибозорликни  тадбиркор ва фермерларимизни, янги Ўзбекистон ёшларини ҳам ушбу жараёнга бефарқ қарамасликка ундайди.

Гулноза Эгамберганова