2022-07-13 17:30:50
Тошкентда ариққа йиқилиб тушган электросамокат ҳайдовчиси вафот этди
2022 йилнинг 5 июль куни куни тахминан соат 01:55 ларда, Шайҳонтоҳур тумани, Қоратош кўчасида 1995 йилда туғилган, фуқаро С.В. электросамокатда ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб, ариққа тушиб кетган.
Ҳодиса натижасида, электросамокат ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб, касалхонага ётқизилган. Бироқ тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилган муолажаларига қарамай, 11 июль куни вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
@Militsiya_Uzb
108 views14:30