Get Mystery Box with random crypto!

"Ideal study🎓" Ta‘lim markazi

Telegram kanalining logotibi idealstudytm — "Ideal study🎓" Ta‘lim markazi I
Telegram kanalining logotibi idealstudytm — "Ideal study🎓" Ta‘lim markazi
Kanal manzili: @idealstudytm
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 11
Kanalning ta’rifi

🏢JIZZAX SHAHRI "IDEAL STUDY" TA‘LIM MARKAZI RASMIY KANALI
📩Murojaat uchun:👉 @Ideal_studybot
☎️Telefon: 998952811112
🚩MANZIL: Jizzax shaxri "Istiqlol" ko‘chasi 8-uy
🔴Mo‘ljal: "KO‘XNA TEGIRMON" choyhonasi

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-06-16 08:48:39 "Ideal study " Ta‘lim markazi pinned a photo
05:48
Ochish/sharhlash
2020-06-16 08:25:59 #abituriyent

IELTS ёки CEFR сертификатини кеч олган абитуриентларга имтиёз берилмайди

Кечаги йиғилишда кўпчилик абитуриентлар томонидан берилаётган хорижий тилни билиш сертификатини олишдаги муаммолар ҳақида ҳам мутасаддиларга савол бердим.

Яъни карантин сабабли март ойидан буён IELTS, CEFR ёки шу каби тизимлар бўйича имтиҳонлар ўтказилиши номаълум муддатга қолдирилди. Қачон ўтказилиши ҳам ҳозирча номаълум.

Жорий йилда абитуриентда B2 даражадаги сертификат бўлса, у чет тилидан тест топширмайди ва унга ўша блок бўйича максимал балл берилади. Шу сабабли имтиҳонга ариза бериб, пулини тўлаб қўйган абитуриентлар томонидан "биз сертификатни кечроқ берсак ҳам имтиёз қўлланадими?" деган саволлар берилаётган эди.

Ушбу саволга жавоб берган Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов агар абитуриентлар ҳужжат топширишнинг охирги куни, яъни 20 июлга қадар сертификатни олишга улгурмаса, унда уларга имтиёз тақдим этишнинг техник имкони йўқлигини маълум қилди. Чунки 20 июлдан кейин ДТМ базаси ёпилади ва кейинчалик унга янги маълумот қўшиб бўлмайди.

Вазирнинг яна бир фикрни қўшимча қилди, яъни B2 даража оладиган билими бор абитуриентлар сертификат олишга улгура олмасликдан қўрқмаса ҳам бўлади, улар бемалол ўзи тестдан максимал натижани қўлга кирита олади.

Шунингдек, ДТМ директори Мажид Каримов ҳам вазиятга изоҳ берар экан, миллий CEFR сертификати олиш учун 600 нафар абитуриентлар ариза топшириб, тўлов қилганини, улардан тест олиш учун барча нарса тайёрлигини, фақатгина ҳозирда ДТМ тестларни ўтказиш учун Ҳукуматдан тегишли рухсат кутиб турганини, агар эпидемиологик вазият яхшиланиб, санитар қоидалар асосида тест ўтказишга рухсат берилса, 3-4 кун ичида жавобларни чиқариб бериши мумкинлигини билдирди.

Демак, хулоса:

- рухсат берилиши билан хорижий тилни билиш сертификати учун тестлар ўтказилади, лекин буни аниқ бўлиш-бўлмаслигини олдиндан ҳеч ким айтолмайди;

- агар абитуриент 20 июлга қадар сертификат олишга улгурмаса, унга имтиёз қўлланмайди ва ҳамма қатори тест топширади.


@xushnudbek
37 views05:25
Ochish/sharhlash
2020-06-16 07:01:46 Абитуриентлар учун махсус гуруҳ ташкил этилди

Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!

Яқин кунларда республикамиздаги 100 дан ортиқ ОТМларда қабул жараёнлари бошланади. Бу мамлакат келажаги учун шу даражада муҳим тадбирки, унда миллиондан ошиқ ёшларнинг тақдири, қувончлари, қайғуси мужассам.

Шу сабабли мазкур жараёнларни шаффоф, адолатли ўтказиш жуда муҳим. Бунда эса жамоатчилик назоратининг ўрни катта.

Берилган жуда кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда 2020 йилги қабул жараёнларида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, уларни қизиқтирган барча саволлар, муаммолар ва таклифларни кўриб чиқиш, агар эҳтиёж бўлса, билдирилган фикрларни тегишли мутасаддиларга етказиш мақсадида Телеграмда абитуриентлар учун махсус гуруҳ ташкил этилди.

Шунингдек, гуруҳда абитуриентлар ўзаро фикр алмашиши, тажрибалари билан ўртоқлашиши, қабул жараёнига оид масалалар юзасидан муҳокама қилишлари мумкин.

@abituriyentguruh

Гуруҳ менинг ташаббусим билан очилди ва бир нечта модераторлар назоратида, қатъий қоидалар асосида фаолият юритади.

Барча абитуриентларга омад тилаймиз!

Гуруҳга аъзо бўлиш:

@abituriyentguruh
31 views04:01
Ochish/sharhlash
2020-06-16 05:00:03
#Motivatsion_tong
Orzularingni qo‘rquvlaringdan kuchliroq qil...

@IdealStudyTM
77 views02:00
Ochish/sharhlash
2020-06-15 17:31:10 Бугунги матбуот анжуманида “сариқ” ҳудуддаги ўқув марказлари ва репетиторлар фаолиятига рухсат бериш масаласини кўтардим.

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бу масалани тез орада ҳал қилишга ҳаракат қилишини маълум қилди.


@xushnudbek
28 views14:31
Ochish/sharhlash
2020-06-15 15:05:24
Жорий йилги ўзгаришлардан яна бири ҳарбий хизматчилар ва ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига берилган тавсиянома жорий йилда ижодий имтиҳонлари бор йўналишларга ҳам ўтади. Илгари тавсиянома фақат тестларга ўтарди.

P.S.: юқоридаги квота сонларида бироз ўзгариш бўлди.


@xushnudbek
26 views12:05
Ochish/sharhlash
2020-06-15 14:53:47
Олий ҳарбий таълим муассаларига қабул жараёнларида ҳам катта ўзгаришлар бўлади.

Энди ҳарбий ОТМларга ҳам тест синовлари август ойида ўтказилади.

Ва ҳарбий ОТМга ҳужжат топширган абитуриентларга 5тагача йўналишни танлаш ҳуқуқи берилади.


@xushnudbek
26 views11:53
Ochish/sharhlash
2020-06-15 14:28:12 Жорий йилда қуйидаги тоифадаги абитуриентлар учун алоҳида давлат гранти асосида квота ажратилади:

Ногиронлиги бўлган шахслар учун - 2068 ўрин;

Ҳарбий қўмондонлик тавсияномаси бўлган шахслар - 928 ўрин;

Ҳарбийларнинг фарзандлари учун - 2068 ўрин;

Ичуи ишлар органлари ходимларининг фарзандлари учун - 551 ўрин;

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун - 1035 ўрин;

Ижтимоий кам таъминланган тоифадаги хотин-қизлар учун - 940 ўрин;

Сўх туманида яшовчи битирувчилар - 500 ўрин.

Имтиёзли шартларда давлат гранти асосида жами 8694та ўрин ажратилмоқда (ўтган йили қарийб 5 мингта эди).


@xushnudbek
27 views11:28
Ochish/sharhlash
2020-06-15 14:19:16
#Mental_arifmetika
Mental arifmetika. 4-dars. O‘zbek tilida.

@IdealStudyTM
63 views11:19
Ochish/sharhlash
2020-06-15 05:00:01
#Motivatsion_tong
O‘zing qaror qil. Sen uchun hech kim hech narsa qilmaydi.

@IdealStudyTM
76 viewsedited  02:00
Ochish/sharhlash