Get Mystery Box with random crypto!

16 ёшга тўлган, лекин ҳали паспорт олмаган абитуриентлар ҳужжа | "Ideal study🎓" Ta‘lim markazi

16 ёшга тўлган, лекин ҳали паспорт олмаган абитуриентлар ҳужжат топшира олмайди. Улар тезроқ паспорт олиши керак!

Мазкур йилда ОТМларга ҳужжатларни қабул қилиш онлайн шаклда Давлат тест маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади. Ушбу онлайн қабул тизими абитуриентларнинг фуқаролик паспортидаги жисмоний шахсларнинг идентификация рақами (ПиНФЛ) билан боғланади. Шу боис, ОТМларга ҳужжат топширишда 16 ёшга тўлган битирувчилар паспорт олишлари муҳим ҳисобланади.

Юртимизда карантин чекловлари жорий этилгани сабабли паспорт ёшига (16 ёш) етган 41 000 дан ортиқ битирувчилар фуқаролик паспортини ўз вақтида олиш имкониятига эга бўлмаган.

Халқ таълими вазирлиги ушбу битирувчилар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат билан чиқиб, тезроқ паспорт олиш масаласида Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига мурожаат этишларини сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, онлайн қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнь кунидан бошлаб 20 июль кунига қадар давом этади.


@xushnudbek