Get Mystery Box with random crypto!

#abituriyent Аввалги йилда битирган абитуриентлар тўлов қили | "Ideal study🎓" Ta‘lim markazi

#abituriyent

Аввалги йилда битирган абитуриентлар тўлов қилиши керакми?

Ҳа, керак. Жорий йилда ҳам мактаб, коллеж ва лицейни аввалги йилларда битирган абитуриентлар тестга кириш учун тўлов қилишади.

Тўлов миқдори - 111 минг 500 сўм.

Тўловни қандай тўлаш мумкин?

- Онлайн. Пластик карталар орқали онлайн тўлаш мумкин. Бунда онлайн ҳужжат топшираётганда пластик карта маълумотларини киритиб, тўлаш тугмасини боссангиз, пластик карта уланган картага SMS келади ва шу орқали тўлайсиз;

- Банкларда. ДТМ сайтида ёки Давлат хизматлари марказида чиқариб берилган инвойс орқали исталган банк филиалларида тўлашингиз мумкин.

5 та йўналишга алоҳида тўланадими?

Йўқ, абитуриент нечта йўналишга ҳужжат топширишидан қатъи назар, фақат бир марта 111 минг 500 сўм тўлайди.

Ўқишга кира олмаса пул қайтариб бериладими?

Йўқ, бу тўлов тест жараёнларига кириш учун бериладиган тўловдир. Абитуриент ўқишга кирган ёки кирмаганидан қатъи назар, бу тўлов қайтариб берилмайди.

Абитуриент тестга келмаса пул қайтариб бериладими?

Йўқ, қайтариб берилмайди.

Фақат ижодий (касбий) имтиҳон топширадиганлар ҳам тўлов қиладими?

Йўқ, ушбу тўлов фақат тестга кириш тўланади. Тест мавжуд бўлмаган, фақат ижодий имтиҳонлардан иборат бўлган йўналишларга топширган абитуриентлардан тўлов ундирилмайди. Агар ижодий имтиҳонлардан иборат йўналишларни танлаган абитуриентлар адашиб тўлов қилиб қўйса, уларга пуллари қайтариб берилади.


@xushnudbek