Get Mystery Box with random crypto!

КУН ҲАДИСЛАРИ Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мунофиққа бомдод ва х | ☘IBRAT VAQTI☘

КУН ҲАДИСЛАРИ

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мунофиққа бомдод ва хуфтондан оғирроқ намоз йўқдир. Агар улар икковидаги савобни билишганида эди, эмаклаб бўлса ҳам келишар эди»
Бухорий ва Муслим ривояти
(Абу Ҳурайра (р.а).дан)

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатда бир хона бор. Уни ичидан усти устидан ичи кўринади. Аллоҳ ўша хонани очларга таом улашганларга, сўзини мулойим қилганларга, рўза тутиб юрувчиларга, кечаси одамлар ухлаганида намоз ўқувчиларга тайёрлаб қўйган»
Имом Термизий ривояти
(Али (р.а).дан)

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Эй инсонлар, саломни ёйинг. Овқат билан (камбағалларни) таомлантиринг, қариндошлар билан алоқани боғланглар. Кишилар ухлаганда намоз ўқинг, жаннатга омон ҳолатда кирасизлар»
Имом Термизий ривояти
(Абдуллоҳ ибн Салом (р.а).дан)


#УЛАШИНГ
@IbratVaqti1
Илмни Яқинларга Юбориб
Сиз хам Савоб Олинг!