Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Жума куни келгани учун қувонадиган мўминга қиёматгача ҳар куни шу қадар мўл савоб бериладики, ададини фақат Аллоҳ таоло билади”.
Жума кунининг суннат ва одоблари бор:
Жумани пайшанбадан бошлаб кутиш. Масалан, янги ва тоза либосларни тайёрлаш;
Жума намози учун ғусл қилиш;
Тирноқларни олиш;
Масжидга эртароқ бориш;
Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатламаслик;
Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтмаслик;
Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой эгаллаш;
Хутба ўқилаётганда сукут сақлаш;
Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқиш;
Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидириш;
Кўп салавот айтиш;
Каҳф сурасини ўқиш;
Озми-кўпми садақа бериш;
Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилиш;
Оила аҳлига ширинликлар тарқатиш;
Қазоси бўлмаганларнинг нафл намоз ўқиши;
#УЛАШИНГ @IbratVaqti1 Илмни Яқинларга Юбориб Сиз хам Савоб Олинг!
Biz bilan dunyo qarashingizni oʻzgaradi. Kanalimizda:. 🔉 Ibratli Ma'ruzalar🔉. 🎞️ Ibratli Videolar 🎞️. 📖 Ibratli Hikoyalar 📖. 🖼️ Ibratli Rasmlar 🖼️. Reklama va savolla...