Get Mystery Box with random crypto!

​​Хўп, бирданига ўлиб қолмадим. Бошқаларга ўхшаб, 60-70 га кир | ibratli.vaqt

​​Хўп, бирданига ўлиб қолмадим. Бошқаларга ўхшаб, 60-70 га кириб вафот этарман. Лекин унга ҳам 10-20 йил қолди холоску. Яъни, ўртача умрнинг камида 4/3 ини яшаб бўлдим, фақат чорак қисми қолди-ку.

Унинг аксар қисмини қандай ўтказдим? Ибодатларим жойида, Раббимнинг айтганини қилиб, гуноҳлардан узоқда яшадимми? Ғийбат қилмадимми, ёлғон гапирмадимми, мунофиқ бўлмадимми, фақат ҳалол едимми, бировни оғринтирмадимми? Шунга ўхшаш саволларга жавобим қандай?

Намозларимни бирорта қолдирмай ўқидимми, одамлар билмайдиган яхшиликларим борми, ота-онам мендан розими, фарзандларимни Аллоҳни танийдиган қилиб тарбияладимми, бирор ночорга ёрдамчи бўлдимми, мазлумни ёнида тура олдимми?