Get Mystery Box with random crypto!

Мўминнинг қабрдаги ҳолати Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қил | Ibratlik Rasmiy Kanal

Мўминнинг қабрдаги ҳолати

Усмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон маййитни дафн қилиб бўлсалар, унинг (қабри) устида туриб:
«Биродарингиз учун истиғфор айтинг, унга сабот сўранг, чунки ҳозир у сўралади», дер эдилар».
Абу Довуд, Баззор ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ, деган.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон мўмин қабрида ўтирғизилса, унга келинади. Сўнгра «Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳи», деб шаҳодат келтиради. Ана ўша Аллоҳнинг «Аллоҳ иймон келтирганларни дунё ҳаётида ва охиратда субутли сўз ила собит қилади», деганидир», дедилар».

Yaqinlaringizga Jo'natishni Unutmang
Kanallarimizga Obuna Bo'ling
https://t.me/ibratlik_instagram

#qabr #oxirat #namoz #jannat #jahannam