Get Mystery Box with random crypto!

ГАРОВ ПУЛИ Кичкинагина шаҳарчага бир сайёҳ келди ва кичкинаги | Abdulloh Domla

ГАРОВ ПУЛИ

Кичкинагина шаҳарчага бир сайёҳ келди ва кичкинагина меҳмонхонага кирди. Меҳмонхона эгасига 100 доллар гаров пули қолдирди ва хоналар билан танишишга киришиб кетди. Меҳмонхона эгаси қўлига тушган нақд пулдан зудлик билан фойдаланишга аҳд қилди. У югуриб бориб қассобдан қарзини узиш учун 100 долларни узатди.

Қассоб хам тезда бориб фермердан қарзини узди.
Фермер тракторини тузатиб берган устадан қарзини узолмай хуноб бўлиб ўтирганди.

Шахдам қадамлар билан устага пулни узатди.
Уста озиқ-овқат олавериб дўкончидан 100 доллар қарз бўлиб қолгани эсига тушди ва дўкончининг ёнида юзи ёруғ бўлди. Дўкончи анчадан бери дўконни тозалаб юрган фаррошнинг ойлигини беролмаётганди.

100 долларни олган фаррош ижара пулини тўлаш учун меҳмонхонага югурди ва хўжайинга пулни узатди. Хўжайин пулни олган пайтда юқори қаватдан сайёҳ тушди ва бу хоналар унга тўғри келмаслигини айтиб, пулини қайтариб олиб, жўнаворди.

Ҳулоса: Ҳеч ким ҳеч нарсага эга бўлмаган бўлса-да, бутун шаҳарча қарзларидан қутилган ва келажакка ишонч билан қараётган эди!

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
•┈•┈•┈•┈•✿•┈•┈•┈•┈•

@ibratlik