Get Mystery Box with random crypto!

Хавотирли хаёллар билан тонггача ухлолмаган Гулдона эрталаб б | Ибратли хикоялар

Хавотирли хаёллар билан тонггача ухлолмаган Гулдона эрталаб бош шифокорнинг олдига кирди.Уйга кетавериши мумкинлигини эшитиб, жойини йиғиштириб қўйди.Чой ичган бўлди. Қўлида биргина сумка билан касалхонадан чиқиб,туман марказидаги шоҳбекатга йўл олди.У Самарқандга кетишга қарор қилганди. У бошига тушган ғалвалар сабаб Мансур ҳақида ўйлашни ҳам, эслашни ҳам истамай қолганди.
Кўча бошига бормасидан қўл телефони чақириб қолди.Нотаниш рақамдан кимдир қўнғироқ қилаётганди.Аёлнинг жавоб бергиси келмади.Маршрут таксига ўтириб, шоҳбекатга келди.
Самарқандга кетадиган автобус вақтини аниқлаб, ҳали бир соатча вақт борлиги сабаб ўша ердаги дўконларни айланмоқчи бўлди. Шу пайт яна қўл телефони жиринглаб қолди. Қўнғироқ яна ўша нотаниш рақамдан экан."Ким бўлди экан?"Гулдона яшил тугмачани босди.
-Гулдона,нега жавоб бермаяпсиз? Роса хавотир олдим...Бирданига янграган Мансурнинг овози аёлни саросимага солиб қўйди.
-Менга бошқа қўнғироқ қилманг. Бу ердан бутунлай кетяпман.
-Қаердасиз? Мен сизни ҳеч қаерга кетишингизни ҳоҳламайман.-Мансурнинг овози илтижо аралаш янгради.
- Илтимос, бошқа қўнғироқ қилманг.Мени унутинг.
Мансур яна алланималар деяётганда,Гулдона телефонини ўчириб сумкасига солиб қўйди. Кейин бироз ўйланиб турди-да,қизига қўнғироқ қилиб Самарқандга кетаётганини айтди. Кайфияти бузилиб,дўконларни айланишдан ҳам воз кечди.
Аёл автобуслар турган жойга яқинлашди.Юраги қалқиб кетаётгани учун тинчлантирадиган ҳапдоридан тилининг остига ташлади.Ҳайдовчидан илтимос қилиб, ҳеч ким бўлмаса-да, автобусга чиқиб ўтириб олди. Энди буёғига ўзининг ҳаёти қандай кечиши ҳақида ўйлай бошлади.Опасига нима дейди,қандай тушунтиради? Поччаси, жиянлари уни қандай қаршилар экан?
Автобус деразасига қараб, ўй суриб ўтирган Гулдона бирдан сергак тортди.Чунки шоҳбекат майдонига Мансурнинг "Нексия"си кириб келганини кўриб қолганди.Машинадан Мансур билан бирга қизи Гулсара тушиб келди.
Гулсара шоҳбекатга аланг- жаланг қараб, тўғри "Самарқанд- Бухоро" ёзувли автобусга қараб кела бошлади.Мансур ҳам унга эргашди. Гулшан бўлса автобусдан тушишни ҳам, тушмасликни ҳам билмас, вужуди титраб ўтирарди.
Моҳигул Назарова.