Get Mystery Box with random crypto!

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар ал | Ibaratli Sherlar Statuslar ❤

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Пайғамбар алайҳиссалом айтдилар: “Сизларга қиёмат кунида умматимнинг энг афзали кимлигини билдирайми?”. «Ҳа, ё Расулуллоҳ!” дейишди саҳобалар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Улар Қуръон ўқувчилардир. Қиёмат кунида Аллоҳ: “Эй Жаброил! Ким Қуръон ўқиган бўлса, турсин, деб нидо қил”, дейди. Жаброил алайҳиссалом уч марта нидо қилади. Шунда улар саф­-саф бўлиб, Аллоҳ ҳузурида турадилар. Аллоҳ уларга: “Ўқинглар ва овозларингни кўтаринглар”, дейди. Улардан ҳар бири Аллоҳ Қуръонидан илҳомлантирганича ўқийди. Ким ўқиса, овози, оҳанги, хушуъси, тадаббурига кўра даражаси кўтарилади. Сўнгра Аллоҳ: “Эй аҳлим! Дунёда ким сизларга яхшилик қилганини биласизларми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. Шунда Аллоҳ айтади: “Маҳшарга боринглар! Ким уларни таниса, ўзи билан бирга жаннатга олиб кирсин!”» дедилар.


Фойдали: @picstart_bot 

@Islomiy - ўша машҳур статуслар канали