Get Mystery Box with random crypto!

И з о ҳ . Иброҳим алайҳис-салом бу сўзларни эътиқод қилиб эмас | ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ

И з о ҳ . Иброҳим алайҳис-салом бу сўзларни эътиқод қилиб эмас, балки юлдуз, ой ва қуёшни илоҳ деб сиғинаётган мушрикларга танбеҳ бўлсин, деб айтгандирлар.
У ботиб кетгач: «Ботиб кетгувчиларни суймайман», деди.
77. Бас, қачонки чиқаётган ойни кўргач: «Мана шу Парвардигорим», деди. У ҳам ботиб кетгач: «Қасамки, агар Парвардигоримнинг ўзи мени ҳидоят қилмаса, йўлдан озган қавмдан бўлиб қолурман», деди.
78. Бас, қачонки чиқаётган қуёшни кўргач: «Мана шу Парвардигорим. Мана шу каттароқ-ку!» — деди. У ҳам ботиб кетгач: «Эй қавмим, мен сизларнинг ширкингиздан покман.
79. Мен ҳақ йўлга мойил бўлган ҳолимда, юзимни осмонлар ва ерни яратган зотга қаратдим ва мен мушриклардан эмасман», деди.
80. Қавми у билан тортишган эди: «Мен билан Аллоҳ хусусида тортишасизми?! Ахир (Унинг Ўзи) мени ҳидоят қилди-ку?! Мен сизлар Аллоҳга шерик қилган бутларингиздан қўрқмайман. (Чунки у бутлар ҳеч қандай зиён етказа олмас), магар Парвардигорим хохлаган нарсагина (бўлур). Парвардигорим

барча нарсани Ўз илми билан қамраб олгандир. Эслатма-ибрат олмайсизларми?!» деди.

81. Сизлар (Аллоҳ) бирон ҳужжат туширмаган бутларни Аллоҳга ширк қилишдан қўрқмайсиз-у, мен сизлар Аллоҳга шерик қилиб олган бутларингиздан қандай қўрқай?! Агар билсангиз (айтинг-чи), қайси гуруҳ (қўрқмай) хотиржам бўлишга ҳақлироқ?»
82. Иймон келтирган, ўз иймонларини зулм (ширк) билан аралаштирмаган зотлар — ана ўшалар хотиржам бўлгувчидирлар ва ўшалар ҳидоят топгувчидирлар.
83. Мана шулар Иброҳимга қавми устида берган ҳужжатларимиздир. Биз Ўзимиз хоҳлаган кишиларни (мана шундай баланд) даражаларга кўтарурмиз. Албатта, Парвардигорингиз хикмат эгаси ва билгувчидир.
84. Унга (Иброҳимга фарзандлари) Ишоқ ва Яъқубни ҳадя этдик. Буларнинг барчаларини ҳидоят қилдик. Илгари Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
85. Закариё, Яҳё, Ийсо ва Илёсни (ҳам ҳидоят қилдик). Барчалари солиҳ бандалардандир.
86. Исмоил, ал-Ясаъ (Юшаъ пайғамбар), Юнус ва Лутни (ҳам ҳидоят қилдик) ва барчаларини бутун оламлардан афзал қилдик.
87. Уларнинг ота-боболаридан, зурриётларидан ва биродарларидан (кўпларини ҳам афзал қилдик). Ҳамда уларни сайлаб, Тўғри йўлга ҳидоят қилдик.
88. Бу Аллоҳнинг ҳидояти бўлиб, у билан бандаларидан Ўзи хоҳлаган кишиларни ҳидоят қилур. Агар улар мушрик бўлганларида килган амаллари беҳуда кетган бўлур эди.
89. Ана ўша зотларга Китоб, Ҳикмат ва пайғамбарлик берганмиз. Бас, агар бу оятларни ана улар (яъни Макка мушриклари) инкор этсалар, Биз бу оятларни инкор қилмайдиган қавм (яъни мўмин-мусулмонлар) учун тайёрлаб қўйганмиз.
90. Ана ўша (юқорида мазкур бўлган зотлар) Аллоҳ ҳидоят қилган кишилардир. Бас, ўшаларнинг йўлларигагина эргашинг! Айтинг (эй Муҳаммад); «Мен сизлардан бунинг учун (яъни Қуръон учун) ҳақ сўрамайман. Бу (Китоб) бутун оламлар учун эслатма (ҳужжат)дир, холос».
91. (Яҳудийлар): «Аллоҳ башарга ҳеч нарса нозил қилган эмас», деган пайтларида, Аллоҳни тўғри таний олмадилар. Айтинг: «Одамлар учун нур ва ҳидоят бўлган ҳолида Мусо келтирган, сизлар дафтар қилиб олиб (айрим оятларни) кўрсатиб, (Муҳаммад пайғамбар ҳақидаги) кўп (оятларини эса яшириб юрадиган ва (ундаги оятларда) на ўзларингиз ва на ота-боболарингиз билган нарсалар баён этилган Китобни (Тавротни) ким нозил қилган эди?! «Аллоҳ!», деб

жавоб қилинг. Сўнгра уларни ўзлари шўнғиган нотўғри йўлларида адашган ҳолларида тарк этинг!

92. Бу (Қуръон) бир муборак, ўзидан олдинги китобларни тасдиқлайдиган, барча қишлоқлар (ва шаҳарларнинг онаси – маркази бўлмиш (Макка аҳлини) ҳамда унинг атрофидаги кишиларни (охират азобидан) огоҳлантиришингиз учун Ўзимиз нозил қилган Китобдир. Охиратга иймон келтирадиган кишилар унга ҳам иймон келтирадилар ва улар намозларини ўз вақтида адо қиладилар.93. Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиган ёки ўзига ҳеч нарса ваҳий қилинмаган ҳолда: «Менга ваҳий келди», деган ҳамда: «Аллоҳ нозил қилган нарсанинг мислини (ўхшашини) мен ҳам нозил қила оламан», деб даъво этган кимсалардан ҳам золимроқ ким бор? (Эй Муҳаммад), бу золимларни ўлим гирдобида қолган, ўлим фаришталари қўлларини