Get Mystery Box with random crypto!

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР 1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эма | Hayot Maktabi

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

1. Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...

2. Бизни севганларга
озор берамизу - севмаган инсонларга поёндоз бўламиз...

3. Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан қолмаймиз...

4. Яхши кўрган яқинларимизни, касал биродарларимизни кўргани боришга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга вақт топамиз...

5. Оиласи ночорроқ синглимизга ёрдам бермаймиз, лекин - халқни кўзига ош қилиб зиёфат берамиз...

6. Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар дойим тайёрмиз...

7. Аёлимиздан ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар айтамиз...

8. Озгина пулимизни йўқотиб қўйсак қанча асабимиз бузилади, аммо вақтимизни арзимаган кишилар, бекорчи нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA