Get Mystery Box with random crypto!

​Аёллар дажжол фитнасига тайёрми? Маълумки , дажжолга энг ав | ℍ𝕀𝕂𝕆𝕐𝔸𝕃𝔸ℝ.𝕌ℤ || 𝕀𝔹ℝ𝔸𝕋𝕃𝕀 𝕂𝔸ℕ𝔸𝕃🌙

​Аёллар дажжол фитнасига тайёрми?

Маълумки , дажжолга энг аввал ва энг кўп эргашувчилар аёллар дейилган .
Аёллар деганда ҳақиқий кофира аёлларгина эмас балки МУСУЛМОНЛАРНИНГ АЁЛЛАРИ !

Расулуллоҳ алайҳиссалам айтадилар :
“...Дажжол Мадинани 3 марта ларзага келтиради . Шунда унга энг кўп чиққанлар АЁЛЛАР бўлади ! Мана шу кун , Мадина (Фосиқ фосиқалардан) халос бўладиган кундир ...! “
(Саҳиҳ ҳадислар силсиласидан  )
Бошқа ривоятда айтилади :
“..(Ўша замонда) Ҳатто киши онаси , қизи , аммаси дажжолга чиқиб кетишидан қўрқиб , уларни арқон билан боғлаб қўяди ..! “
(Имом Аҳмад ривояти)

Нега аёллар бунчалик дажжолга эргашади ?

Бунинг сабаби у вақтда бутун дунё фитна, азобга тўлиб, дажжол гўёки ФИЛЬМЛАРДАГИ “Супермен“ , ёки “Оргимчак одам“ га ўхшаган инсониятни “халоскори“ бўлиб келади !
Бу фильмлардаги хомхаёллар билан улғайган аёл қизларга бу айни кутилган орзу бўлади !

2-Сабаб шуки , дажжол ўзи билан дунёнинг барча зебу-зийнатини олиб келади !

Бугун заргарлик дўконига, ёки “Ҳашаматли савдо марказларига“  кириб оғзи очилиб чиққиси келмай қолган аёл, ёки “одамларга ўхшаб бизам...“ деган аёллар аниқ дажжолга биринчи бўлиб эргашувчилардан бўлади .
Ўз навбатида бугун хотин-қизларини шу ишлардан тўса олмаётган эркак ҳам , дажжол чиққанда уларни бой бериши тайин !

3 - Сабаб илмда аёл қизларимиз эркаклардан ортдалиги.  Вақт борасида эса аёллар эркаклардан оз бўлсада устундирлар аммо дарсликлар эшитиш, китоб мутолаасида  сусткашликларини хаётимизда кузатсак бўлади.

Бундан бошқа бугун ҳаётимизда оддий бўлиб қолган фитначалар борки , аёллар улардан тийила олмаслиги , ёки эркаклар уларни тўхтата олмаслиги ...булар ҳаммаси дажжолга эргашувчилар аксари “нега аёллар ?“  деган саволга жавоб бўлади .

Агар бу хислатлар тўғирланмаса , Мадинада яшасангиз ҳам хотин-қизингиз дажжол олдига қочиб чиқади !

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@ibratli_hikoyalar_maruzalar