Get Mystery Box with random crypto!

Бу тақдирми ёки тантиқликнинг тўловими?! (Бўлган воқеа) Уларн | ℍ𝕀𝕂𝕆𝕐𝔸𝕃𝔸ℝ.𝕌ℤ || 𝕀𝔹ℝ𝔸𝕋𝕃𝕀 𝕂𝔸ℕ𝔸𝕃🌙

Бу тақдирми ёки тантиқликнинг тўловими?!
(Бўлган воқеа)


Уларнинг ҳар иккиси ҳам бадавлат, обрўли, мансабдор оилада улғайди. Узоқроқ қариндош ҳам эдилар. Оталари маъқул кўриб унаштирилдилар. Йигит биринчи учрашувдаёқ бу гўзал қизнинг сал эркароқ эканлигини сезган бўлсада, отасининг юзидан ўтолмади. Қиз эса оғир-вазмин, қарашлари ақлли йигитнинг секин оҳангда гапиришига маҳлиё бўлиб қолди.
Турмуш қурдилар. Фарзандли бўлдилар. Гўзал, манман, мақтанчоқ келинга омад кулиб бир йилдаёқ алоҳида бўлиб чиқдилар. Турмуш ўртоғи ота-онасига қаттиқ муҳаббатли эканлигини, уларнинг олдига тез-тез бориб келаётганини кўрган келинчак, негадир эрини қайнона-қайнотасидан ҳам қизғона бошлади. Ўзи табиатан худбинроқ бўлгани учун яқинларини у қадар соғинмас эди. Бир куни қовурма чучвара егиси келиб, пиширди. Қизариб пишган чучвараларни тоғорага солаётганда эри ҳам кириб келди.
– Шундан бир ҳовучгина беринг, ойимга олиб борай? ялинчоқ оҳангда сўради йигит.
– Бунча ойимлайверасиз? Онангиз рўзғоримиз бўлак бўлганида иккита пиёла бердими? Ҳаммасини менинг онам қилиб берди, қўлимдаги човлигача!. Унинг чакаги ўчай демасди...
Бахтиёр индамади. Дилдор бопладим, деб ўйлади ўзича... Бир пайт қараса эри кийиниб, қўлига ишга борадиган портфелини кўтариб олибди.
– Уй сиз ва қизимга. Мен онамни ҳақорат қиладиган аёл билан яшолмайман. У эшикни одатдагидек секин ёпиб чиқиб кетди... Кетди... Аввалига Дилдор унга овозини ҳам кўтариб гапирмаган эрини негадир ялиниб келади деб ўйлади. Ёзувчи отаси унга доим Тинч оққан дарёнинг туби ғалвали бўлади, дер эди. Рост экан, Бахтиёр акам жим юрганлари билан юрак-юракдан норози бўлган эканларда, деб ўйлай бошлади у. Катталар аралашди, лекин уларни ҳеч ким яраштира олмади.
– Эринг уйланибди, фалон лавозимга кўтарилибди, деди аммаси. Дилдорнинг кўзидан
дувиллаб ёш оқди... Унга собиқ турмуш ўртоғининг мансаби ҳам, лавозими ҳам қизиқ эмас эди... Унга доим нигоҳларида муҳаббат ҳадя этиб турувчи Бахтиёрнинг ўзи керак эди... У келин бўлиб тушган оиласига меҳр қўйиши, барчани бирдек яхши кўриши лозимлигини жуда кеч тушунди, холос...

Яқинларингизга ҳам улашинг!

@ibratli_hikoyalar_maruzalar