2023-02-17 14:01:55
Кам гаплик
Аллоҳ таоло бизларни бекорчи гапларни кўп гапиришдан қайтарган:
وَالَّذِيۡنَ هُمۡ عَنِ اللَّغۡوِ مُعۡرِضُوۡنَۙ
"Улар беҳуда нарсалардан юз ўгиргувчилардир" (Муъминун сураси, 3-оят).
Яна шундай деган:
وَالَّذِيۡنَ لَا يَشۡهَدُوۡنَ الزُّوۡرَۙ وَ اِذَا مَرُّوۡا بِاللَّغۡوِ مَرُّوۡا كِرَامًا
"Улар ёлғон гувоҳлик бермайдиганлардир ва беҳуда нарсалар олдидан ўтсалар, ҳурматларини сақлаган ҳолда ўтарлар" (Фурқон сураси, 72-оят).
Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Муоз Пайғамбар алайҳиссаломдан: биз гапирган гапларимиз учун ҳам жавоб берамизми?-деб сўраганида, Расулуллоҳ: "одамлар дўзахга фақат гапирган гаплари туфайлигина тушадиларда", деганлар (Имом Термизий ривояти).
Бошқа бир ҳадисда: "қачон дунёга нисбатан зоҳид ва оз сўзлайдиган кишини кўрсангиз унга яқинлашинг, чунки унга ҳикмат берилган бўлади", дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).
Аллоҳ таоло мана шундай кишиларни мадҳ этиб:
ۚ وَمَنۡ يُّؤۡتَ الۡحِكۡمَةَ فَقَدۡ اُوۡتِىَ خَيۡرًا كَثِيۡرًا ؕ وَمَا يَذَّكَّرُ اِلَّاۤ اُولُوا الۡاَلۡبَابِ
"Кимга ҳикмат берилса, унга кўп яхшилик берилган бўлади. Фақат ақл эгаларигина эсларлар" (Бақара сураси, 269-оят).
Расулуллоҳ айтадилар: "ким менга икки жағи ва икки оёғи орасидаги нарсани сақлашга кафолат берса, мен унга жаннатнинг кафолатини бераман", деганлар (Имом Бухорий ривояти).
Агар инсонлар мана шу мезонни ўзларига кундалик одат қилиб олсалар эди, жамиятдаги муҳит бутунлай ижобий томонга ўзгарган бўлар эди.
@ibratli_farzandlar | Jannat sari bir qadam!
334 views11:01