Get Mystery Box with random crypto!

Роббим гўзалда, Роббим. Бомдодларга чорлаган, Руҳим тирик а | IBRATLI FARZANDLARLAR | 🍃🌿

Роббим гўзалда, Роббим.

Бомдодларга чорлаган,
Руҳим тирик айлаган,
Умр бериб сийлаган,
Роббим гўзалда, Роббим.

Исми Аъзам танҳодир,
Лойим қорган кулолдир,
Ҳар он, ҳар жойда бордир,
Роббим гўзалда, Роббим.

Қайғуради ҳар доим,
Кечиримга энг бойим,
Ҳикматли зот мулойим,
Роббим гўзалда, Роббим

Ошиқ этган ўзига,
Бандам деган сўзига,
Муштоғиман хуснига,
Роббим гўзалда, Роббим

Шукр қилсам унга минг,
Мақтаб берар ишонинг,
Асло йўқдир унга тенг
Роббим гўзалда, Роббим

Ожиз эмас хеч вақти
Кўнглимга қурган тахтин,
Бандам деса шу бахтим,
Роббим гўзалда, Роббим

Камолиддин Хамидуллоҳ