#Ибрат Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул бери | ИБРАТЛИ ДУНЁ
#Ибрат
Ажойиб бир нонвой бор эди. Ҳаридорлар калбаки пул беришаётганини била туриб ҳам уларнинг пулини олар ва сўраган нонларини берарди. Ён-атрофидагилар унинг бу одатини билишар ва ҳайрон бўлишарди. Унинг нима учун бундай килаётганини сабабини ҳеч ким билмасди... Ниҳоят омонатини топширадиган фурсат етганда нонвой қўлларини очди ва Яратганга: "Эй Роббим, йиллар давомида одамларнинг менга сохта пул берганини ва уларнинг ранжитмай истакларини бажарганимга Ўзинг шоҳидсан. Мен ҳам бугун Ҳузурингга сохта тоат-ибодат билан бормоқдаман, мени хам ранжитмагин!!!"- дея илтижо қилди...
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA