АМАЛИНГ АЛЛОҲГА ЁҚСИН! Қўлингдан келса гар кўрсат яхшилик, Келмаса, чин дилдан дуолар айтгин. Гар шу ҳам бўлмаса унда илтимос, Ғаразлар, нафратлар йўлидан қайтгин. Бир жуфт ниҳол қурсанг ариқ бўйида, Наф берар сояси кимгадир бир кун, Қилинган савоблар ўзгага эмас, Кун келиб асқотар бил, ўзинг учун. Гўзал орзуинг бор, маккага бормоқ, Мол-дунё йиғасан билмай ҳаловат, Етгандай бўлмасми каъба тошига. Бир ғариб кўнглини қилсанг зиёрат. Бир ҳовуч тупроқдан яралган сурат, Кун келиб осмондан боқса сояси, Эртага макони бўларми жаннат, Оч қолиб йиғласа ён ҳамсояси. Ўйламоқ фурсати ғанимат ҳар он, Атрофинг ҳасрати ёқмаса дилинг, Тарози палласин босмас ҳеч қачон, Топган шуҳратингу миллионлаб пулинг. Юракни уйғотгин, кўнгил кўзлари, Очилсин, дунёга бошқача боқсин, Кимгадир ёқмасанг хавотир олма, Амалинг энг аввал Худога ёқсин. Нилуфар Тоҳир •┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈• Яқинларга ҳам улашинг! https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA 20.3K views11:55