#Табассум
Бир киши бир тиланчига ҳар ой 1000 жунайҳ садақа қилар экан. Бир йилгача шундай қилиб борибди. Бир йилдан сўнг берадиган ёрдамини 750 жунайҳга туширибди. Фақир ҳайрон бўлибди. Аммо индамабди. Яна бир йил ўтиб ҳалиги киши берадиган садақасини 500 жунайҳга туширибди. Шунда ҳайрон бўлган фақир чидай олмай сўрабди:
- Нега берадиган пулни камайтириб юбордингиз? Олдин 1000 жунайҳ берар эдингиз, сўнгра 750 га тушди, энди эса 500 бераяпсиз?
Ҳалиги киши жавоб берди:
- Олдин фарзандларим ёш эди. Шунинг учун 1000 жунайҳ берар эдим. Ўтган йили катта қизим университетга кирди. Харажат кўпайди. Шунинг учун 750 га туширдим. Бу йил эса ўғлим ўқишга кирди. Харажат яна кўпайди. Шунинг учун сизга берадиган пулимни 500 жунайҳга туширдим.
Тиланчи сўради:
- Нечта фарзандингиз бор?
- Тўртта!
Тиланчи деди:
- Улар ҳам ўқишга кирса хонавайрон бўлар эканманда. Нима, сиз фарзандларингизни менинг ҳисобимдан ўқитмоқчимисиз?! )
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Яқинларга ҳам улашинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA