Get Mystery Box with random crypto!

​​Оила деганда ота, она, ака, ука, опа, сингил қариндош, билин | ИБРАТЛИ ДУНЁ

​​Оила деганда ота, она, ака, ука, опа, сингил қариндош, билингки, сизнинг сулолангиз тушунилади.

Шу сўзнинг қадрсиз, қийматсиз ҳолатини кўрганман. Бизни юртимизда ҳам бу сўзнинг қадрини, қийматини йўқ қилмоқчи бўлганлар чиқди, чиқяпти, кейин ҳам чиқади.

Россияда тахминан 12-14 йил давомида ишлаб, яшадим.

Жуда кўп қарияларни кўрдим, орасида ўзим таниганларим ҳам бор эди.
Қариликдан ўлади ва бир неча кун, аксар ҳолатларда ойлаб ўлиги қолиб кетади.

Менга энг таьсир қилган ҳолат бу Москва шаҳрида бўлди.

Қўшни кампир бор эди. Деярли ҳар кун саломлашамиз. Эрталаб эди. Подъезд олдида кўришиб, саломлашдик, кампир қўлидаги пулни узатиб:

- Шу пулларни эҳтиёжингга ишлат, - деди.

- Нега менга беряпсиз, - деб сўрадим.

- Қачондир ўлсам, эслаб юрасан, манимча, мени болаларим мен ҳақимда унутиб юборишган.

- Нега менга беряпсиз, ўзингизнинг миллатдош, диндошларингизга берсангиз бўлмайдими?

- Йўқ-йўқ, сенга беришимнинг сабаби, подъездимизга кўчиб келганингдан бери ҳар доим табассуб билан саломлашасан, подъезддаги чироқларни доимо ўзинг алмаштирасан, бирор марта қоронғуда қолмадик қўшни қампирлар. Шунинг учун сенга беряпман.

Орадан кўп ўтмай билдимки кампир ўлибди, 15-20 кун ҳеч ким билмабди.
Ўлигини эса мушуклари еб қўйибди.

Оила, яъни сулола бўлиб, ҳамма жипс бўлиб яшашида хотиржамлик бор, барака бор.

Депрессия, қўрқувга ўрин ҳам йўқ.

Ўлигингни мушугинг еб қўйишидан Аллоҳ сақласин.

Баҳриддин Сиддиқов


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA