Get Mystery Box with random crypto!

#Шерият РАНЖИМАСИН Соясида майли ўтир, Япроқ сендан ранжимас | ИБРАТЛИ ДУНЁ

#Шерият

РАНЖИМАСИН


Соясида майли ўтир,
Япроқ сендан ранжимасин.
Покланиб, сўнг қабрга кир,
Тупроқ сендан ранжимасин.

Бу йўл нозикдир, омон бўл,
Нафсинг учун энг ёмон бўл,
Исмоилча ёт қурбон бўл,
Пичоқ сендан ранжимасин...

Ҳаволанма қўрисалар,
Тўғри сўзла сўрасалар,
Ўлсанг кафан ўрасалар -
Матоҳ сендан ранжимасин...

Ошиғинг кўчгани маҳал,
Дод десин кечганинг маҳал,
Сувидан ичганинг маҳал,
Булоқ сендан ранжимасин...

Маҳбубий ҳар мудом тик тур,
Душманга қарши тетик тур,
Фақат рукуъда эгик тур,
Халлоқ сендан ранжимасин...

Соясида майли ўтир,
Япроқ сендан ранжимасин.
Покланиб, сўнг қабрга кир,
Тупроқ сендан ранжимасин...


Маҳбубий

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://telegram.me/joinchat/EBkeNT8wOXpAsSelKCAtIA