Get Mystery Box with random crypto!

#кун_ояти. 'Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни в | ИБРАТЛИ ДУНЁ

#кун_ояти.
"Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишингни амр этди.


Икковларига хам меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва "Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин" деб айт.

Исро сураси 23-24 оятлар.


Азиз, биродарим!
Омадингиз келиб, 3-4 сўм топадиган бўлсангиз ота-онага "хомий"дек бўлиб олманг, хаддингизни билинг. Улар сизни болам деб суядилар.Сиздан қадр кутадилар, нон эмас...

Илгарилари фарзандлар топган борини ота онасига тутиб, йўлкира умидланардилар, ота она борини тақсимлаб болаларига қайта тутарди...(Видеога изох)

"Ўзим топдим, ўзим биламан" дейишингиздан ота-онангиз қанчалик ожизланишини биласизми? Ўзингизга бино қўйишингиз отангизни "оталик тахти"дан қулатмасин, онангиздан "оналик бахти"ни олиб қўймасин
Сиз уларга шундай илтифот, эъзоз кўрсатингки, истагингиз уларнинг қалбидан дуо бўлиб тўкилсин.

Бугунги Жума айёмида ота-онангиздан дуолар олинг!

Дилбар

Telegram.me/IBRATLI - Дунё сабоқлари...