Get Mystery Box with random crypto!

Хотин деманг, совуқ бу калом, Ҳеч бўлмаса АЁЛИМ денглар. Ёлғон | IBRATLAR

Хотин деманг, совуқ бу калом,
Ҳеч бўлмаса АЁЛИМ денглар.
Ёлғондакам, бир йилда бир бор,
Сенда фикру-ҳаёлим денглар.

Хотин дея алқаманг зинхор,
Жа бўлмаса айтинг исмини.
Йигирма беш йилда бўлса ҳам,
Бир бор мақтаб қўйинг ҳуснини!

ГУЛИМ денглар, ФАРИШТАМ денглар,
Айтинг, сиздан нима кетади.
Ахир битта ширин сўзингиз,
Минг йил яшашига етади.

Хотин деманг, совуқ бу калом,
Ҳеч бўлмаса АЁЛИМ денглар.

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг
!