Get Mystery Box with random crypto!

​Қабрда ҳам рашк қиламан (Ҳаётий ҳикоя) Бир йигит дин-у диё | IBRATLAR

Қабрда ҳам рашк қиламан

(Ҳаётий ҳикоя)

Бир йигит дин-у диёнатли ва гоʻзал хулқли қизга уйланди. Икки ёш бахтли ҳаёт кечира бошлади...
Орадан уч йил оʻтди. Аммо тақдир тақозоси билан Аллоҳ таоло фарзанд бермади. Қатор шифокорлар ҳузурига боришди. Охир оқибат текширувлар хулосасига коʻра аёл фарзанд коʻра олмаслиги маʼлум боʻлди. Бундан хабар топган куёвнинг яқинлари унга оиласи билан ажрашиб, бошқа бир аёл ила ҳаёт кечириши зарурлигини айтишди.

Икки оʻт орасида қолган йигит онаси ва яқинларига қатʼият ила: “Аёлимни тугʻмайдиган пуштсиз деб оʻйлайсизми? Аслида, ҳақиқий бепуштлик фарзанд коʻрмасликда эмас, балки эр-хотин оʻртасида мустаҳкам туйгʻу ва покиза муҳаббатнинг ёʻқлигидадир. Мен ундан розиман. У ҳам мендан рози. Бошқа бу мавзу ҳақида соʻз очманглар”, деди. Орада фарзанд боʻлмаслиги икки ёшнинг бир-бирига нисбатан меҳр-муҳаббатнинг янада зиёда боʻлишига сабаб боʻлди.
Шу зайлда орадан тоʻққиз йил оʻтди. Кунларнинг бирида аёл оʻзида баʼзи бир оʻзгаришларни сезди. Шифокорга мурожаат қилишганда, унда огʻир хасталик борлиги, узогʻи билан яна беш йил умри қолганини айтишди. Аёлнинг ҳолати борган сари огʻирлашиб борарди. Шифокорлар аёлнинг турмуш оʻртогʻига: “Аёлингиз шифохонада боʻлгани яхши. Доимо шифокорлар назоратида боʻлади дейишди”. Бироқ эр бу таклифга рози боʻлмасдан, тиббий муолажа учун керак боʻладиган барча нарсани уйда муҳайё қилишини айтди. Уйида аёлининг тиббий даволаниши учун зарур боʻлган барча нарсаларни тайёрлади ва битта ҳамширани унга қараши учун ёллади.
Йигит ишхонасининг раҳбари мазкур воқеадан хабар топиб, унга ҳар куни ишга икки соатга келиб, қолган вақтда эса, оиласига қараши учун рухсат берди. Эр ишдан қайтгандан соʻнг аёлига таом пишириб, унга оʻз қоʻли билан едирар, соʻнгра уни багʻрига босиб, коʻнлини коʻтарадиган нарсалар айтиб берарди.

Аёли вафотидан олдин бирор кишига билдирмасдан ҳамширага кичкина қути бериб, уни фақатгина оламдан оʻтганидан кейингина эрига беришини тайинлади.
Аёлнинг аҳволи огʻирлашиб, ҳаётдан коʻз юмди. Эртаси куни ҳамшира келиб, оʻзига топширилган омонатни йигитга топширди.

Эр қутини очганда унинг ичида тоʻйдан кейин аёлига ҳадя қилган атирнинг боʻш идиши, тоʻй куни бирга тушган расми ва сизни Аллоҳ учун яхши коʻраман деб ёзилган кумуш узук турарди.
Унинг остида хат боʻлиб унда қуйидагилар ёзилган эди: “Суюкли меҳрибон жуфти ҳалолим! Мендан айрилиб қолганизга маҳзун боʻлманг. Аллоҳга қасамки, агар менга иккинчи маротаба умр берилганида ҳам ҳеч иккиланмасдан албатта сиз билан яшашни танлардим. Лекин сиз хоҳлайсиз, мен ҳам хоҳлайман. Бироқ Аллоҳ таоло нимани хоҳласа шу боʻлади. Суюкли меҳрибоним! Сизга мени охирги айтадиган соʻзим вафотимдан кейин бирор солиҳа аёлга уйланинг. Сиз вазифангизни аʼло даражада бажардингиз. Умид қиламанки, қиз фарзанд коʻрсангиз менинг исмимни қоʻясиз. Шуни билингки, қабрда боʻлсам ҳам сизни янги оилангиздан рашк қиламан!..”

Доктор Ҳасан Бошанинг “Эр-хотин иккисига айтиладиган насиҳатлар” китобидан
#таржима

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!