Get Mystery Box with random crypto!

АЖОЙИБ ҲИКОЯ. (Елена Рог): Эрим билан бир жойда қаҳва ичаётг | IBRATLAR

АЖОЙИБ ҲИКОЯ.
(Елена Рог):

Эрим билан бир жойда қаҳва ичаётгандик.
У келишган ва ёш эди, уни севардим. Мен эгнимга қиёфамни бузадиган даражадаги эски пальто кийиб олгандим.
Мени совуқдан асрамайдиган, кўринишимни ҳунук кўрсатадиган бу пальтоимдан азият чекар ва ундан ор қилиб, нафратланардим.
Бу арзон жойнинг қаҳвасининг таъми ҳам ёқмас, ёмон эди.

Ҳаёлимда кунлардан бир кун келиб биз ҳам чиройли ресторанларда яхши қаҳвалар ичишни ва чиройли кийимлар кийишни орзу қилардим...
Буларни ўйлаётган пайтимда эрим севганча порлаган кўзлари билан боқар, мен ичимда эса нималарни ўйлаб азият чекаётганимни билмасди...

Вақтлар ўтди. У ёш вафот этиб кетди, мен эса ўзим қолдим.

Кейинчалик менинг ҳаётимда жуда кўп турли хил қаҳвалар ва қаҳвахоналар бўлди, кўплаб зийнатли, чиройли пальтолар кийдим. У вақтда эса, эрим мен билан бирга эмасди. Ҳозир мен ўша эски, ҳамма нарса бўлган, лекин мен эса, уни ҳис қилмаган
кунларимни тез-тез эслайман...

Таржимон Салоҳиддин Тожиддин ўғли.

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!