Get Mystery Box with random crypto!

Ажиб замон келди ёронлар, Баъзан кўриб ҳайрон қоласан. Бир инс | IBRATLAR

Ажиб замон келди ёронлар,
Баъзан кўриб ҳайрон қоласан.
Бир инсонга қизиқиб қолсанг
Интернет оламга кирасан.

Очасанда профилини,
Ўтказасан бирма-бир кўздан.
Нима ейиб,нима ичмоқда,
Шундоққина билиб оласан.

Янги кийим ё идиш товоқ,
Олса ҳамки бирон бир совға
Хомиладор ёки тўққанми?!
Жойлаштирар профилига.

Эрга берса ё эрга тегса,
Тўй расмин дарҳол қўяди.
Ўтиб келса агар никоҳдан
Загс қоғоз пайдо бўлади.

Куёвбола нима берганин⚘
Сўрамайсан овора бўлиб...
Шоколад,гул, уйинчоғини,
Кўз-кўзлайди дарровда келиб.

Сеп сидирға сарпосини ҳам
Сўрашга ҳеч ҳожат қолмади.
Қуллуғ бўлсин, "вой нима келди ?"
Деган гапга ўрин қолмади.

Чет элдами ё саёҳатда ?!
Яшаябди қандай ҳаётда?
Аламзада ёки азобда,
Маълумотлар бор интернетда.

Ажрашса маҳзун расмлар,
Алам ила ёзилган шеърлар.
Шу мавзуда барча-барчаси,
Тўкилади жамики дардлар.

Гар ёдингдан кўтарилса,
Таваллуд кун санаси
"Нарру birthday to me "-дея
Қўйилади кун эслатмаси.

Табрикларни скриншот қилиб,
Жойлаштириб қўйишадида.
Кимни нима берганини-ю
Мақтанишни ажиб йўлида.

Пиширса ҳам гар тансиқ таом
Еса ҳамки бирон ширинлик.
Бисмиллаҳдан олдинга ўтди,
"Селфи "-деган ажаб кўргилик.

Бориб қолса адашиб бир бор,
Ресторанми,кафе,лавашга.
Олинади дарҳол суратлар,
Эсдаликкамас, кўз-кўзлашга.

Концерт чипта гар қўлга тегди,
Пайдо бўлар,билет сурати.
Ёшу-қари ақлини тортди
Фейс,Инстаграмм ва Телеграми...

Макарон ё еганда шавла
Қўйишмайди ҳечам расмини.
Кўкартириб эри урганда,
Ана! Қўйсин ҳаёт аслини.

Хатто кичик боласини ҳам,
Табриклайди профилида.
Сезармикин гўдак боласи,
Тушунмайсан ўйлаб баъзида.

Эри учун ёзиб табриклар,
-Энг яхши эр,-энг яхши дада!
Жар солгунча бутун оламга,
Шивирлаб қўй секин ўзига.

Қизпошшолар не орзу қилар?!
Уйлаяпти ҳозир нимани?
Йигитчалар ҳаёлида ким?
Ўқиб олавер истаганини.

Замонавий очил дастурхон,
Ё реклама ўзни бўлдими?!
"Назар"- деган, "Кўз"- деган сўзлар,
ўтмиш асрларда қолдими?!

Нима кийиб, нима ичганинг,
Кўз-кўз қилиш обрў наҳотки.
Хуш келмайди, Худодан қўрқгин
Назар тошни ёрар ҳаттоки!

Хисоблидир дунё унутма!
Эрта ўтиб пушаймон бўлма!

Товланмагин элнинг кўзига,
Шукур қилгин ёлғиз ўзига!
Бор ҳақиқатми

Дўстларизгаям юборинг


➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!