Get Mystery Box with random crypto!

10 ХИЛ СЎЗ ФАРЗАНДИНГИЗНИ РУҲИЯТИНИ БАРБОД ҚИЛАДИ: 1. “Эшак, | IBRATLAR

10 ХИЛ СЎЗ ФАРЗАНДИНГИЗНИ РУҲИЯТИНИ БАРБОД ҚИЛАДИ:

1. “Эшак, ит, ҳайвон......”, деб сўкиш.

2 “Бадбахт, каззоб, ярамас, семиз, букри, ҳароми...”, деб хорлаш.

3. Бошқаларга солиштириш- фарзандни ўзида камчиликни ҳис қилдириб, ўзига бўлган ишончни йўққа чиқаради.

4. “Сен ҳеч нарсани тушунмайсан, жим бўл эй иблис, сендан ҳеч қандай фойда йўқ”, деб фарзандни барбод қилиш.

5. “Бошингни ёраман, қонингни ичаман, сўяман”, деб жаҳолат билан таҳдид қилиш.

6. Қаноатлантирмасдан ман қилавериш. Доим "йўқ, йўқ, йўқ", деб истакларини рад қилиб, сабабини тушунтирмаслик.

7. “Аллоҳ жонингни олсин, кошки ўлиб қолсанг, лаънати”, каби сўзлар билан қарғаш.

8. Фарзанднинг сирлари ва айбларини бошқалар олдида очиб ташлаш.

9. “Муайян бир ишни бажарсанг сени яхши кўраман, буни қилиб қўйганинг учун сени яхши кўрмайман, мана буни есанг ёки ютсанг ёки дарс тайёрласанг сени яхши кўраман”, деб яхши кўришни шарт қилиб қўйиш.

10. “Эркак киши йиғламайди.., жим бўл.., ҳали сен гапиришга кичиксан.., бу бола мени жинни қилди.., мени унга кучим етмаяпти.., Аллоҳ дўзахга ташлаб жазойингни берсин.., каби улкан хато сўзларни ишлатиш.

➥ @IBRATLAR Канали Дунёга
Ибрат Кўзи Билан Боқинг!