Get Mystery Box with random crypto!

​ Доим Алҳамдулиллаҳ дегин, Аллоҳнинг неъматларига шукур қил: | Ибрат Бекати

​ Доим Алҳамдулиллаҳ дегин, Аллоҳнинг неъматларига шукур қил:

– Уйқудан турганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки Аллоҳ сени уйқусидан уйғонувчилар сафида қилди.

– Оиланг билан ўтирганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда оилали бўлишни орзу қилаётганлар бор.

– Ишга кетаётганингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки кўпчилик ҳануз иш қидириб юрибди.

‍– Соғ-омон, офиятдалигингда Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки орамизда ҳар қанча нархга бўлса ҳам соғлиқ сотиб олишни орзу қилаётганлар бор.

– Тирик бўлганингга, ризқингни еб юрганингга Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки яхши ишлар қилиб қолиш учун бир зумгина ҳаётга қайтишни орзу қилиб ётган қанчадан-қанча ўликлар бор.

– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки дуо қилиб, ибодат қиладиган Роббинг бор, чунки кимлардир ҳайвонларга сиғниб юрибди.

– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен айни ўзингсан... Сендан бошқалар сендек бўлишни орзу қилишмоқда.

– Алҳамдулиллаҳ дегин, чунки сен тинчликдасан, дунёда ҳатто ўз уйидан кўчага чиқишга қўрқиб турадиган, нотинч ерларда яшайдиган инсонлар бор.

– Ва яна бир бор Алҳамдулиллаҳ деб Роббингга ҳамдлар айтгинки сен МУСУЛМОНСАН!

Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат Бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!