Get Mystery Box with random crypto!

Бир йигит отасига: - Гўзал бир қизни кўрдим. Унинг ҳусну-жамол | Ибрат Бекати

Бир йигит отасига:
- Гўзал бир қизни кўрдим. Унинг ҳусну-жамоли мени ўзига ром этди, кўзлари сеҳрлаб олди, -дебди.

Ўғлининг гапидан хурсанд бўлган ота:
- Қани, қаерда экан сен айтаетган қиз? Юр, уни сенга олиб бераман, - дебди ва йўлга тушибдилар...

Ота қизни кўргач унга маҳлиё бўлибди ва ўғлига:
- Қулоқ сол ўғлим, бу қиз сенинг тенгинг эмас, унга лойиқ эмассан. Бу қиз ҳаётда тажрибаси бор ва унга таяниб иш тутадиган мендек инсонга муносиб! - дебди.

Отасининг гапларидан ҳайрон қолган ўғил:
- Йўқ ота, бу қизга мен уйланаман ва сиз тўсқинлик қилолмайсиз! - дебди.

Ота-ўғил бу муаммони ҳал қилиш учун навбатчи зобит олдига йўл олдилар ва у ердаги зобитга бор гапни айтиб бердилар.

Уларни тинглагач зобит:
- Қизни олиб келинглар ўзидан сўраймиз қай бирингизни танлар экан, - деди.

Қиз келгач зобитнинг кўзлари қамашди, эс-ҳушини йўқотди ва ҳуснига мафтун бўлди. Ота-ўғилга:
- Йўқ, бу қиз сиз иккингизга тўғри келмайди. Шаҳарда энг келишган, мен каби хушсурат инсонга муносиб! - деди.

Энди уччовлари талашиб-тортишиб вазир ҳузурига бордилар.

Қизни кўрган вазир :
- Бу қиз мендек вазирга турмушга чиқишга лойиқ!-дебди.

Шу билан тўрттовлон баҳслашиб кетибдилар. Ахири шаҳар ҳокимига борибдилар. Ҳоким:
- Мен сизларнинг муаммоингизни ҳал қилиб бераман. Қизни чақиринг! -дебди.

Ҳоким қизни кўриб:
- Сизлар унга тўғри келмайсизлар. Бу гўзалга мендек ҳоким муносиб! -дебди.

Охир - оқибат ҳаммалари жанжаллашиб, тортишиб кетибдилар.
Шунда қиз :
- Бу масаланинг ечимини биламан! Мен югураман, сизлар эса менинг ортимдан қувлайсизлар. Ким мени биринчи ушлаб олса, мен ўшаникиман, - дебди ва қочишни бошлабди. Қолганлар: йигит, отаси, зобит, вазир, ҳоким эса уни қувлай кетибдилар. Қизнинг ортидан югуриб борар эканлар, тўсатдан тубсиз чуқурликка тушиб кетибдилар.

Юқоридан қиз уларга қараб: Мени танидингларми?!
Мен ДУНЁман! Ҳамма одамлар менинг ортимдан югурадилар... Мени қозониш учун мусобақалашадилар... Мени қўлга киритаман деб, динларига эътиборсизлик қиладилар...
Натижада менга етай - етай деганларида қабрга қулайдилар...
Мен эса, қочавераман - қочавераман!... - дебди.


Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал