Get Mystery Box with random crypto!

Бир одам бўлган экан. Ким унга озор берса, кўнглини оғритса, ' | Ибрат Бекати

Бир одам бўлган экан. Ким унга озор берса, кўнглини оғритса, "Ўтган ишга саловат" деб қўяр экан. Бир куни ўша одам вафот этиб, дўстининг тушига кирибди. Дўсти қараса, Жаннатда гўзал бир мақомда юрган экан. Шунда дўсти бу даражотга қандай етишганини сўраганида шундай жавоб қилибди:
— Аллоҳнинг ҳузурига келиб, "Я Аллоҳ, шунча гуноҳим бор, сенга қандай жавоб бераман" деганимда "Ўтган ишга саловат" деб гуноҳларимдан ўтиб юборди...

Дарҳақиқат, азизлар, кечиримли бўлганларни Аллоҳ ҳам кечиради. Сизга ҳам кимдир озор берган бўлса кечириб юборинг!

Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал