Get Mystery Box with random crypto!

Нима сабабдан чойни ёки овқатни пуфлаб ичиб бўлмайди? Абу Нуъ | Ибрат Бекати

Нима сабабдан чойни ёки овқатни пуфлаб ичиб бўлмайди?

Абу Нуъайм ва Абу Осим Узра ибн Собитдан: У эса Сумома ибн Абдуллоҳдан келтиради:
— «Анас ибн Молик идишдан икки ё уч бор ҳўплаб сув ичиб,
ҳар гал ҳўплаганидан сўнг идиш ташқарисига нафас чиқарди ва: “Пайғамбаримиз идишдан уч бор ҳўплаб сув ичиб, ҳар ҳўплаганларидан сўнг идиш ташқарисига нафас чиқарган эдилар”, деб айтди» (Имом Бухорий ривояти).

Шарҳ: Инсон одатга кўра ҳар куни уч маҳал овқатланиши, вақти-вақти билан сув ичиши табиий эҳтиёждир. Ҳар беш-ўн сония ичида тоза ҳаводан нафас олиб, нафас чиқармасликнинг иложи йўқ. Чиқарган нафасимизни тутунга ўхшатишимиз мумкин. Шу боис ҳамма ёғи берк хонада ўтирган уч-тўрт киши бир-икки соатдан сўнг бўғила бошлайди. Баъзан оғиздан нохуш ҳид ёки сўлак нафас билан қўшилиб чиқади. Шу сабаб динимиз иссиқ овқат ёки қайноқ сувни пуфлаб совутиб, ейиш-ичишдан қайтарган. Ҳатто Пайғамбаримиз сув ичишда идишга нафас чиқаришдан қайтарганларида бир йигит:
— “Агар идишнинг ичида гард кўринса-чи”, деб сўрайди. Шунда у зот:
— “Гардни сув билан оқизиб тушир”, деганлар.
Одобга кўра, сув ичаётган кишининг нафас чиқаргиси келган пайтда сув ичишдан тўхтаб, оғзидан идишни узоқлаштириб, нафасини ростлаб олиши тавсия этилади.

Ибрат Бекати - шифо излаган қалблар учун маҳсус канал