Get Mystery Box with random crypto!

Синфдошлар учрашувида бир эркак ўқитувчисидан секин сўради: — | Ибрат Бекати

Синфдошлар учрашувида бир эркак ўқитувчисидан секин сўради:

— Мени танидингизми?
— Йўқ — деб жавоб берди муаллим.
— Наҳотки?! Болалигимда синфдошимнинг соатини ўғирлаган эдим. Соат топилмагунича бизни ҳаммамизни тинтув қилишингизни айтган эдингиз. Уят ва қурқувдан нима қилишни билмай қолган эдим. Ҳамма мени ўғри деб чақириши кўз олдимга келди. Лекин ҳаммага деворга қараб, кўзимизни юмишимизни айтдингиз. Чўнтагимизни бирма-бир текширишни бошладингиз. Менга навбат келганида, соатни олдингиз… лекин ҳаммани текшириб, тинтувни охиригача етказиб қўйдингиз. Соатни эгасига қайтариб бердингиз ва ҳеч қачон бу вокеа ҳақида сўз очмаган эдингиз. Наҳотки шу ишни қилган одам ёдингизда йўқ?!

— Йўқ — деди ўқитувчи. — Ўша куни, тинтув пайтида кўзларимни юмиб олган эдим.

П.с: Биз бошқаларни айбини яширсак, Аллоҳ бизни қиёматда гуноҳларимизни сатр қилади. Бир-биримизни айбимизни яшириб, яхши ҳислатларимизни оширайлик
.


Энг яқин инсонларингизга юбориб қўйинг!

Ибрат бекати — шифо излаган қалблар учун фойдали канал!